Футбол бошланди мана,
Энг олдинда Баходир.
Рақибларни у яна,
Алдаб ўтди бирма-бир.
Тўпни гали келганда,
Тепиш учун шайланди.
Энди тепай деганда,
Бирдан боши айланди.
Маълум эмас ўшанда,
Кейин нима бўлгани.
Нима учун деганда,
Туши экан кўргани.
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ