Бир куни, бир даврада,
«Сартарош ким?» — дедилар.
Бирлари шу паллада,
Шундай жавоб қилдилар:

«Эгнида оппоқ халат,
Қўлларида устара,
Бу касб хам бир санъат,
Соч олишин бир қара!».

Яна бирлари шунда,
Қилди бошқача талқин:
-«Шундай касб бор қўшнимда,
Сартарошликка яқин.

Кимки тушса қўлига,
Соқолини «қиртишлаб»,
Эга бўлар пулига,
«Сартарош» бўлиб ишлаб.

Рўбарў келманг унга,
Яхшилиги йўқ буни.
Хақиқий сартарошга,
Адаштирманг, сиз уни!»

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz