Пахта деса англанар,
Бободехқон захмати.
Олтин билан тенгланар,
Пахтамизнинг қиммати.

Астойдил енг шимариб,
Ўз бурчларин оқлашар.
«Оқ олтин» деб эркалаб,
Пахтани ардоқлашар.

Бободехқон пахтадан,
Улкан хирмон яратди.
Пахтамизнинг довруғин,
Олам узра таратди!

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz