Кўкка бўй чўзиб терак,
Хеч кимни писанд қилмас.
Бу манманлик не керак,
Босар-тусарин билмас.

Терак дер: «Хой дарахтлар,
Хаммангизга шохман мен.
Барча ишлар-юмушлар,
Борасида бошман мен.

Сизлар тобесиз менга,
Мени шох деб билингиз.
Кейин хатто соямга,
Доим таъзим қилингиз».

Орадан вақтлар ўтиб,
Хамма ундан безибди.
Ўзлигини унутиб,
Осмонга бўй чўзибди.

Бир кун тунда ногахон,
Қаттиқ шамол турибди.
Дарахтларни ўша он,
Хар томонга сурибди.

Қарсиллаш юз берибди,
Қаердадир бир махал.
Кейин шамол тинибди,
Кечаси алламахал.

Дарахтлар тонг отганда,
Кўришибди ажиб хол.
Терак синиб ётганди,
Хаммаларин қилиб лол.

Шундан кейин бечора,
Ярабди ўтин учун.
Бўй чўзишга овора,
Берган экан бор кучин!

Теракнинг қилмишларин.
Охири ёмон бўлди.
Энди бўлса эртагим,
Шу билан тамом бўлди!

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz