Музқаймоқни Музаффар,
Жуда яхши кўрарди.
Ўзи бориб, хар сафар,
Музқаймоқ еб келарди.
Бугун яна ойиси,
Музқаймоққа пул берди.
Қаёққа ўғли борса,
Эхтиёт бўлгин дерди.
Ойисига хайр деб,
Йўлга тушди Музаффар.
Катталардай одимлаб,
Гўёки учиб борар.
Музқаймоққа етганда,
Музаффар хўп севинди.
Уни қўлга олганда,
«Ейман» деганди энди,
Хархаша қилар эди,
Йиғлаб битта қизалоқ.
Опаси юпатсада,
Тўхтамас эди бироқ.
Қизалоққа ачиниб,
Берди музқаймоғини.
У хам бирдан юпаниб,
Йиғиштирди йиғини.
Музқаймоқ емаса хам,
Мамнун кетди уйига.
Ахир кўрдику бахам,
Қизалоқ билан бирга!
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ