«Эгаллаб» олисларни,
Қорли тоғлар ётади.
Қуёш хам шу тоғларни,
Орқасига ботади.
-«Эй тоғлар, қуёшни сиз,
Кўрасизлар яқиндан.
Сизлар сира қўрқмайсиз,
Довул, жала, чақиндан.
Эхтимолки ичингиз,
Жумбоқларга тўладир.
Билмам, сизнинг бағрингиз,
Қанча сирни биладир?..
Келажакда барибир,
Сирларингиз очамиз.
Жумбоқларни бирма-бир,
Халқимизга сочамиз!»
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ