Ариқ бўйида якка,
Ўсар эди бир туп тол.
Унинг авж олишига,
Қулай эди бундай хол.

Ойлар ва йиллар ўтиб,
Тол бўлди катта дарахт.
Бахор, ёз, куз кўкариб,
Қиш фасли бўлди карахт.

Иссиқ пайтлар одамлар,
Остида дам олдилар.
Ортда қолмай болалар,
Баъзан ухлаб олдилар.

Толни эккан одамни,
Эслаб, рахмат дейишди.
Кексалар хам экканни,
Роса дуо қилишди.

Ўйга толди, тол роса:
-«Сабабчиси ким экан?».
Экканга «рахмат» бўлса,
Толга «рахмат» қаникан?…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz