Соқивой баъзида кирганда уйга.
Хотини бехосдан чўчиб кетади.
Соқивой ўзи хам у билан бирга,
Хаёллари хар ён учиб кетади.
Бу холдан хотин хам, ўзи хам хайрон,
Нахот тақиллатиб уйга киради.
Чўчитиб юбориб, дили хам вайрон,
Юрак ушлаб қолса, нима қилади?
Хотин дер: «Дадаси, уйга кирсангиз,
Сиз хам сал қовушиб, шарпа қилсангиз.
Сезмай хам қоламан, кириб келсангиз,
Юрагим «инфаркт»га мойил билсангиз!»
Шуларни гапириб, хотин бечора,
Кутарди эридан чиқишин садо.
Эр эса, бош қотиб турар начора,
Бундай муаммодан бўлганди адо.
Ха, топди йўлини, кичик ўғлига,
«Охирги қўнғироқ» бўлганди кеча.
Ўша қўнғироқни тақиб бўйнига,
Жиринглатиб доим, кирар уйига! …
Абдулла Пулатов
Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ