Осмондаги юлдузим,
Қараб тўймайди кўзим.
Осмондаги ойимсан,
(Лекин ойим эмассан).
Бахордаги гулимсан,
(Лекин бир оз сўлибсан).
Майли шундай бўлса хам,
Табригим кўрай бахам!

Сенсиз менга дунё қоронғу,
Сен бўлмасанг, ичаман оғу..
Чунки ичиб келсам хар сафар,
Айтар эдинг, ичгин деб захар.
Фақат бугун чиқарма унинг,
Чунки бугун, туғилган кунинг!

Телефонда исминг сақладим жоним,
Айлмасам қийналар, лекин виждоним..
Исмингни хаққоний ёзганман, инон,
Узр, белгисига қўйганман илон.
Хўп майли, шу бугун, кўтарма ғовға,
Туғилган кунинга келтирдим совға!

Бугун қуёш ўзгача порлар,
Ой-юлдузлар ўзига чорлар,
Йигитларга айланар чоллар,
Ёш қиз бўлиб қолар аёллар.
Таваллудинг чунки бу оқшом,
Хўп чиқаса бўларкан ошшом!

Салом сизга пурвиқор тоғлар,
Салом сизга гулзорлар, боғлар.
Бугун ёрим туғилган куни,
Табриклашим керакдир уни.
Бағрингизга сингиб кетайин,
(Чиқасадан қочиб атайин!).

Қайнонамни жуда хурмат қилардим,
Хурмат тахтасига қўйган бўлардим.
Майли мани доим, десин куёв-ёв,
Майли мен чидайман, билмасин биров.
(Тагимдаги ЛАСЕТТИ айтай тўғриси,
Қайнонамнинг менга қилган совғаси).,
Майли эсламайлик буларни бугун,
Таваллуд айёминг, чунки ушбу кун!

Менга нечун ёқар, мана шу дўкон,
Чунки бу ердаги совғалар арзон.
Зиқна деб ўйлама, қилиб хулоса,
«Эътибор» — мана шу асосий нарса!
Туғилган кунингда арзон бўлса хам,
Совғамни сен билан кўраман бахам!

Таваллуд кунинг бугун,
Совғалар тугун-тугун.
Агар уларни сотсак,
Бўлар курортда ётсак.
Совғани сотиб бўлмас,
(Сени кўндириб бўлмас).

Нима кўрдинг, менга тегиб,
Яхши қара, бошинг эгиб.
Кўзми, нима пешонангда?,
Гунох балким дугонангда.
Учрашувга келган у хам,
(Кейин мени кўрдинг «бахам».
Такрорлама бу хатоинг,
Бугун таваллуд айёминг!

Кўринишинг ажойиб,
Сўзларинг хам ғаройиб.
Бугун эрта турибсан,
Яхши тушлар кўрибсан,
Пишир-куйдир бошланган,
Режа-тадбир ишланган.
Бугун таваллуд кунинг,
Яъни, менингмас, сенинг,
Бўлса меники айём,
Ухлаб қолардинг тамом!

Бугун туғилган кунинг,
Совға олмасам бўлмас.
Кўнглинг оламан сенинг,
Бўлмаса ичим тўлмас.
Совғам хам жуда осон,
Чунки у қора қозон.
Бир ўқда — икки қарға,
Майли хафа бўл, қарға!

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz