Онаси дер: -«Жон болам,
Тонг хам отди, тура қол.
Нурин сочар, қуёш хам,
Бетингни хам юва қол».

-«Онажон, қилманг ташвиш,
Тонг отганин билганман.
Ёдимда бетни ювиш,
Уни кеча ювганман!»

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz