-«Мен сиздан акажоним,
Битта савол сўрайин.
Нечун беш олиш қийин?
Шуни сўраб билайин!».

Уканинг саволидан,
Акаси хайрон бўлар:
Ўйлаб туриб, дер бирдан:
-«2», «3» арзон бўлар!

Укаси дейди:-«Демак,
«4», «5» қиммат тураркан.
Майли бўлар бир эрмак,
Менга «3» хам бўларкан!…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz