-«Мен туғилдим гўзал гулзорда,
Атрофимда кўп эди гуллар.
Гулзор хиди ўзгача бунда,
Буни кўриб қувонар диллар.

Боғбон хар кун тагимни чопиб,
Мехр билан парваришлади.
Булбул ошиқ-беқарор бўлиб,
Сайраб қўшиқ-куй бағишлади.

Ёз келганда битирувчилар,
Келиб мени узиб олдилар.
Чиройимдан завқланиб улар,
Сўнг гулдонга солиб қўйдилар.

Зиммамдаги вазифам тайин,
Кўз-кўз қилдим ўз чиройимни.
Бир неча кун ўтгандан кейин,
Хайрон бўлдим кўриб холимни.

Баргларим хам қовжираб буткул,
Чирой мендан айро кетибди.
Бундан буён эсламас булбул,
Демак энди куним битибди».

Лекин асли, у эди хурсанд,
Гул яралмиш гўзаллик учун.
У гулзорда хазон бўлгандан,
Гўзалликка берди бор кучин.

Бечора гул шуларни айтиб,
Охирги гал хаёлга чўмди.
Сўнг абадий уйқуга кетиб,
Бу дунёдан кўзини юмди.

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz