Бир кун Карим эрталаб,
Мактаби томон юрди.
Йўлида кетаётиб,
Темир ётганин кўрди.

Кейин эса Каримжон,
Кетабермай йўлига,
Ўша темир парчасин,
Олди ердан қўлига.

Ўртоғи буни кўриб,
Деди: -«Нима қиласан?».
Каримжон ўйлаб туриб,
Деди: -«Кейин биласан!».

Мактабга етиб боргач,
Топширди металломга,
Ўртоғи буни кўргач,
Қойил қолди Каримга!…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz