Ўзинг жуда яхши одамсан,

(Асосийси ухлаган пайтинг).

Баъзан дилгир, баъзан беғамсан,

(Нимасини мақтайман, айтинг!).

Майли бугун яхши сўзлайин,

Ўйлаб, узоқроқни кўзлайин.

(Бевақт «разбор» кимга хам керак),

Таваллудинг бўлсин муборак!

Салом дўстим, салом ва хайр,

Кўришмадик сен билан бир йил.

Энг охири бўлсин бахайр,

Оқибатинг «бор» экан, қойил.

Таваллудинг муборак бўлсин,

Нишонлаймиз бугун айёминг.

Душманларинг хасаддан куйсин,

Кўтарамиз кўкларга номинг,

Ва бизники бўлади марра,

(Совғаларни қилурмиз «арра»).

Бужмайтирма афтингни,

Каттароқ оч кафтингни.

Мени сендай оғам бор,

Сенга махсус совғам бор.

Мени совғам дуодир,

(Совға сенга уволдир).

Сероб бўлсин ўтининг,

(Шунда чиқар тутунинг),

Ювош бўлсин хотининг

(Агар бўлса олтининг).

Хеч бўлмаса юзга кир,

Ундан кейин …… га кир!

(Гўрга эмас, мингга кир!)

Дўстим хафа бўлмагин,

Қовоғингни солмагин.

Бугун туғилган кунинг,

(Нега чиқмайди унинг).

Шундай айём кунингда,

Бўлмасканман ёнингда.

Афсус бугун вақтим йўқ,

(Аниқроғи нақдим йўқ).

Кейин бироз тобим йўқ,

(Чиқасага тобим йўқ).

Янаги йил албатта,

Ваъдалар катта-катта!

Туғилган кунинг бугун,

Тилаклар бисёр бу кун.

Билмам неча ёшдасан,

(Доим гап эшитасан!).

Метин соғлик тилайман,

(«Гарантия бермайман»).

Нишонлаймиз юз ёшинг,

Хеч сўнмасин қуёшинг!.

Хаёт кечир бахтлироқ,

Ошни дамла вақтлироқ!

Пулинг бўлса халтада,

Дам оласан Ялтада.

Пул бўлмаса халтада,

Демак қўлинг калтада!

Пулинг бўлса қанорда,

Дам оласан Канарда.

Пул бўлмаса қанорда,

Салқинла «Уч чинор»да!

Пулинг бўлса картада (пластик),

Кўринади ўртада.

Емаганинг орқада,

Еганинг томорқада.

Сенга ишонч ортади.

Душманларинг қўрқади.

Лекин битта томони,

Вазиятнинг ёмони,

Пул қолмаса картада,

Хамма «қўлин тортади»!

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz