Ака-ука тандирга,
Ўт қўйишни талашар,
Ота-она уларга,
Хайрон бўлиб қарашар.

Она дер:-«Фарзандларим,
Мехнатни севар жуда.
Байрча айтган ишларим,
Бажарилар вақтида!».

-«Асли бошқа вазият!»,
Деди опаси имлаб:
-«Думбул пиширмоқ ният,
Тандир чўғида димлаб!»

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz