Тўртликлар — «Хаёт хақида…»

Доимо тарозининг,

Енгар оғир томони.

Одатда инсонларнинг,

Енгилади ёмони

Асалари мехнатда,

Яшар доим иззатда.

Текинхўр пашша эса,

Мехнатига «яраша»!

Яхши бўлса, от агарда,

Бир қамчининг юзин кўрар.

Ёмон бўлса, акс холда,

Минг қамчининг тузин кўрар.

Олма ва қурт бирлашиб,

Дўсту-қадрдон бўлди.

Банди бўшаб, узилиб,

Минг бор пушаймон бўлди.

Инсонлар турли вақт ўтар дунёдан,

Баъзилар кўп яшар ва баъзилар оз.

Кўп яшаб, мазмунсиз умр кўргандан,

Оз яшаб, сермазмун умр кўрган соз.

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ