Бобо ва болалар (болалар учун шеър)

Ўтиришар ўтлоқда,
Бобо билан болалар.
Бахор эди, хар ёқда,
Очилганди лолалар.

Чайқаларди тераклар,
Сира тиним билмайин.
Атроф гўзал шунчалар,
Уни таърифлаш қийин.

-«Бобожон! — дер бир бола,
Қанча Сизни ёшингиз?».
Иккинчиси дер:-«Нега,
Оппоқ сочу-қошингиз!».

-«Болаларим!» — дер бобо,
Ёшда сизга етганман!,
Бўлиш учун қорбобо,
Соч-қошим бўятганман!

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ