Уйқу келиб кўзига,
Омон дер ўз-ўзига,
-«Дарсни қилай эртага,
Яхши бўлар қайтага.
Мия бир оз олар дам,
«Яхши дам — ишга хамдам».
Сўнгра бахоларим «беш»,
«Мана бундай бўлар иш».
Мақтайди мени барча,
Олқиш оламан қанча!».
Ана шундай ўй-хаёл,
Уни чалғитди хиёл.
Омон хаёлга ботиб,
Ухлаб қолди у қотиб.
Хар кун унинг дарслари.
Эртага қолар бари.
Давом этса, шу тарзда,
Омон қолмасми «қарз»да!…
Абдулла Пулатов
Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ