«Ўрозвой ва хўрозвой» (болалар учун шеър)
-«Хар кун эрталаб сени,
Ким уйғотар, Ўрозвой?».
-«Хар кун эрталаб мени,
Уйғотади хўрозвой!».
-«Унда, сен туриб барвақт,
Нима ишлар қиласан?».
-«Барвақт турмайман харвақт,
Нега мазах қиласан?
Хўрозвой уйғотганда,
Бир очаман кўзимни.
Сўнг тўғрисин айтганда,
Ухлатаман ўзимни!»…
Абдулла Пулатов
Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ