Хаёл сурганда инсон,
Тушар гўё тузоққа.
Хаёлин бўлсанг шу он,
Учиб кетар узоққа! …
«Кибр» нима, сўрадилар донодан,
Лекин ундан на жавоб, на кафолат.
Бошқа доно кўриб хайрон бу холдан,
Деди: -«Кибр — асли мана шу холат!»…
«Нав-нихол» дерлар фарзанд,
Эгилар хар томонга.
Харакат қилинг, харчанд,
Эгилмасин ёмонга!…
Ўригидан хам мағзин,
Ширинлигин билдингиз.
Гохо аччиқ бўлишин,
Билгач нима қилдингиз?…
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ