Туғилган кун учун қисқа хазил шеърлар (приколлар) — қизларга

Туғилган кунинг бу кун,

Сени табрикламоқ фарз.

Сотиб олай гул бугун,

Фақат бериб тургин қарз!…

Қутлуғ бўлсин айёминг,

Чин қалбимдан қутлайман.

«Яйлов» бўлса юрагинг,

Ўша ерда «ўтлайман».

Юрагинг денгиз бўлса,

Кема бўлиб сузаман.

«Акула» чиқиб қолса,

Мен қуённи чизаман!…

Бугун туғилган кунинг,

Кўп чимирма қошингни.

Неча бахорни кўрдинг?,

Сўраб бўлмас ёшингни.

Дилимни қилсам изхор,

«Тергин» дейсан «тошингни».

Хеч бўлмаса шу сафар,

Ейлик бир бор ошингни!…

Таваллудинг муборак,

Келтирайин гулдаста.

Сенга яна не керак,

Топиб келай бир пастда.

Фақат сўрамасанг бас,

Юрагимни ушбу дам.

Қўшни қизга гапим рост,

Юрагим берган эдим.

— «Юрагинга эси паст,

Бошим қоронғу эмас!»…

Туғилган кунингда,

Қутлайман сени.

(Мен туриб ёнингда,

Боплайман сени).

Анвойи гуллардан,

Териб гулдаста,

(Ёввойи гуллардан,

Териб бир пастда),

Таваллуд кунингда,

Берай гулимни!

(Аслини олганда,

Тежай пулимни!…)

Табриклаб айём билан,

Саломатлик тиласам.

Лекин сен шифокорсан,

Бу шартмикан, билмасам?

Яхшиси сенга тилай,

Катта ойлик ва бойлик.

Шундан кейин хар қалай,

Турмуш бўлар чиройлик!…

Туғилган кунинг бугун,

Чехранг намунча гулгун.

(Агар келмасам, бу кун,

Сўнг чехранг бўлар сўлғин).

Кечки базминга эркам,

Кела олмайман, узр.

Рухсат бермади онам,

Бизларда «Дама козир»!…

Ушбу айёминг билан,

Чин қалбимдан қутлайман.

Арзанда қиз эканинг,

Албатта унутмайман.

(Чой дамлашдан бошқани,

Билмаслигинг айтмайман).

Дазмолу. кир ювишлар,

Сенга ётдир умуман.

Келин қилган бояқишлар,

Шўр пешона тамоман.

Бу гаплар, сенга айтай,

Қолиб кетсин сир бўлиб.

Яхши тарбия қилай,

Ўзим сенга эр бўлиб!…

(Майли, мен адо бўлай,

Энди қаро ер бўлиб!…)

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ