-«Онажон, тезроқ бўлинг,
Атласга пулдан беринг.
Дўконда анча экан…».
Она дер:-«Қанча экан?…».
-«Бахоси арзон жуда,
Ташвиш қилманг, бехуда!
Синглиси дер:-«Онажон,
Атлас кияман, қачон?».
Ака дер: -«Хой, эси паст,
Харита — ахир атлас!»…
Абдулла Пулатов
Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ