Катта ариқ бўйида,
Ниначи учиб юрар.
Мазах қилмоқ куйида,
Чумоли ундан сўрар:
-«Ниначижон, ниначи,
Ўхшамайсан ўзингга.
Қани, бир оз ўйначи,
Солиб қўяй, эсингга!».
Ниначи дер: -«Бекорни,
Бештасини сўйлама.
«Ниначи ва чумоли»,
Эртагини ўйлама!.
Ўзгарганман мен анча,
Ғамланаман, қишга деб,
Буни билишсин барча,
Камситманг мени хадеб!»…
Абдулла Пулатов
Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ