Хосил… (болалар учун шеър)

Мактабимиз боғида,
Турли мевалар сероб.
Парваришга келганда,
Ўзимиз боғбон, мироб.

Дарахтларнинг тагини,
Юмшатамиз, чопамиз.
Сезсак дарахт «охи»ни,
Бирор усул топамиз.

Меваларни биз кузда,
Битта қўймай йиғамиз.
Қишда мактабимизда,
Ундан бахра оламиз.

Бизнинг боққа сизлар хам,
Куз чоғи келиб кетинг.
Хосилдан кўриб бахам,
Таъмини билиб кетинг!…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ