Ғизиллаб асфальт йўлдан,
Машиналар ўтарди.
Юклаган бўлса дон-дун,
Ерга оз-моз тўкарди.

Йўлга тўкилган донга,
Бир гала майна қўнди.
Бир оз ўтиб майдонга,
Бошқа қушлар қўшилди.

Дунёдаги жонзотнинг,
Барчасин ўз ризқи бор.
Ўша ризқни олмоқнинг,
Йўли шу — мехнат даркор!…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz