Ёлғиз анхор бўйида,
Ўтирар эди бир чол.
Оғир хурсинишидан,
Паришон эди хаёл.

У хаёл дарёсига,
Тамоман ғарқ бўлганди.
Кўпни кўрган кўзига,
Буткул қайғу тўлганди.

Тутамлаб соқолини,
Ўйлар эди кимнидир.
Ўтмиш хаёли уни,
Сўйлар эди ненидир.

Қандай дард экан чолнинг,
Юрагини доғлаган.
Нимаси бор саволнинг,
Ўйламоққа чоғлаган.

Аслида эса чолнинг,
Бўлган экан фарзанди.
Бошига етган унинг,
Душман деган газанда.

Бир пайт набиралари,
Қий-чув қилиб келишди.
Бири қўйиб — бирлари,
Чолни «ачом» қилишди.

Мана шу набиралар,
Хар гал қувонч улашиб,
Ғам чекишга қўймаслар,
Йиллар ўтар қувлашиб!…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz