Чиниқтиринг баданни (болалар учун шеър)

Карим, Собир иккиси,
Чопишди ким ўзарга.
Собир эса Каримни,
Илмас эди назарга.

Карим хар куни туриб,
Бадан тарбия қилар.
Ўзини чиниқтириб,
Соф хавода югурар.

Шу сабаб беллашувда,
Карим бўлди пешқадам.
Бу масофа аслида,
Гўё унга бир қадам.

Хар доим, шу боисдан,
Чиниқтиринг баданни,
Химоя қилинг ёвдан,
Хам ўзни, хам Ватанни!…

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ