Жажжи тойчоқ отларнинг,
Ортидан чопмоқ бўлар.
Кўриб отлар ғазабин,
Дикирлаб, қочмоқ бўлар.
Чанқагач сойга тезроқ,
Кишнаганча чопади.
Қирғоғи баланд бироқ,
Қулай жойни топади.
Ўтлоққа бориб сўнгра,
Кеч киргунча ўтлайди.
Чўпонлар кеч кирганда,
Барча отни тўплайди.
Тойчоқ хам отлар билан,
«Ётоғи»га интилар.
Қандай от чиқар ундан,
Буни фақат, «вақт» билар!…
Абдулла Пулатов
Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ