Коптогим… (болалар учун шеър)

Коптогим жуда чаққон,
Сапчийди ерга урсам.
Етолмайман хеч қачон,
Орқасидан югурсам.

-«Тўхта коптогим, бир оз,
Кетиб қолма узоққа!.
Сакраб юриб, сен бехос,
Тушиб қолма тузоққа!».

Тўғри чиқиб айтганим,
Копток думалаб кетди.
Анхор унга бир «ғаним»,
Ўзига банди этди.

Балқирди сув устида,
Қутқаролмай ўзини.
«Қутқариб ол» дегандай,
Тикиб менга кўзини.

Узун гавронда секин,
Коптокни қутқараман.
Яна чопишда лекин,
Барибир ютқазаман!…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ