Қуёш… (болалар учун шеър)

Қуёш бунча шошасан,
Булутлардан ошасан.

Ботмай турсанг бўлмасми?
Ёки онанг кўнмасми?

Шошма, бир оз, ботмай тур,
«Ётоғинга» кетмай тур.

Ботмай турсанг, жуда соз,
Ўйнаб оламан бир оз.

Сўнгра майли ботсанг хам,
Ётоғинга кетсанг хам!…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ