Жажжигина қуёнча,
Югура олмас унча.

Шунда хам у тиришиб,
Югуришга киришиб,

Дикир-дикир сакрайди,
Панжалари титрайди.

Хаммадан ўзмоқ бўлар,
Барибир ортда қолар.

Лекин қорни очганда,
Танда дармон қочганда,

Еб олар сабзи, шолғом,
Майли, бўлса хамки хом.

Кеч кирган пайтда қуёш,
Тоғ ортига қўяр бош.

Шундан сўнг қуёнча хам,
Уйқуни кўрар «бахам»!…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz