Ота — оналарга… (шеър)

Болалар хар томонга,
Югуришар қувлашиб.
Хеч ўхшашмас ёмонга,
Ўйнашар қўл ушлашиб.

Қиқир-қиқир кулишиб,
Ким ўзарга чопишар.
Бир ўйиндан зерикиб,
Бошқасини топишар.

Ана шундай ўтганда,
Уларнинг хар бир куни,
Енгил хаёт дардида,
Тортиб олманглар уни!…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ