-«Боғчадан қайтдим хозир,
Санашни хам ўргандим.
Бу ахир эмас хазил,
«Бир» деёлмай юргандим».

-«Энди қайтдим мактабдан,
Ёдлаб бўлдим каррани.
Сабоқ олиб одобдан,
Эгаллаймиз маррани».

-«Олийгохни тугатиб,
Бугундан иш бошладим.
Оилани тебратиб,
Дадил қадам ташладим».

-«Бугун қўлга олибман,
Мен илк бора нафақа.
Бир зумда кексайибман,
Хаёт ўзи қанақа?!»…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz