Қўниб ўрик шохига,
Чумчуқлар сайрашарди.
Гал бермай бир-бирига,
Ненидир жаврашарди.

Балки совуқдан улар,
Қилишмоқда шикоят.
Чарчагач оғизлари,
Тўхтадилар нихоят.

Чумчуқлар бир оз ўтиб,
Учиб кетди хар томон.
Бўш шохдан жавоб кутиб,
Тикилар эдим хамон!…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz