Менинг исмим — булбулдир,
Ёқтирган нарсам — гулдир.

Азон пайти сайрайман,
Соф хавода яйрайман.

Сайраганимда гуллар,
Менга табассум йўллар.

Сўнг қуёш бўлиб пайдо,
Созимга бўлар шайдо.

Нурини сочар, ёниб,
Овозимни қизғониб.

Агарда сайрашимни,
Қувониб яйрашимни,

Эшитишни хохласанг,
Илтимос, барвақт турсанг!…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz