Жанг борар, шовқин-сурон,
Бўлган каби зўр бўрон.

Хаммаёқ тутун эди,
Анқирди порох хиди.

Ёнди душман танкаси,
Келаверди янгиси.

Жуда қаттиқ жанг бўлди,
Душман холи танг бўлди.

Фақат битта танк қолгач,
Снаряд тамом бўлгач,

Жиддийлашди вазият,
Чекиниш эса уят.

Бир аскар тез югуриб,
Граната суғуриб,

Душман танкин даф қилди,
Ўзи ерга йиқилди.

Аскар жон берди, бироқ,
У биздан эмас йироқ.

У аскарни келажак,
Доим эсга олажак!…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz