Баргларини тўкканда дарахт,
Хашоратлар бўлганда карахт,

Печкаларда ёнганда ўтин,
Мўрилардан чиққанда тутун,

Дала, боғни қоплаганда қор,
Музлаганда ариғу-анхор,

Совуқ хукм сурганда хар дам,
Қалин кийим кийганда одам,

Далаларда сусайганда иш,
Ўлкамизда демак «кумуш қиш»!…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz