Таништирай ўзимни,
Менинг исмим дорбоздир.
Боғлаб хатто кўзимни,
Дорда ўйнашим ростдир.

Устида баланд дорни,
Юраман тап тортмасдан.
Хар турли ўйинларни,
Бажараман қўрқмасдан.

Доимо инсонларга,
Юраман завқ улашиб.
Дор ўйини эртага,
Келинглар биргалашиб.

Сиздан очиғи менга,
Хеч нарса керак эмас.
Лойиқ бўлсам тахсинга,
Битта қарсак бўлса бас!…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz