Чинор… (шеър)

Кўчамизнинг бошида,
Бир туп чинор экилган.
У улуғвор ёшида,
Шохлаб кўкка интилган.

Ундан бахраманд бўлар,
Соясида ёш-қари.
Чинор бағрига олар,
Онаизор сингари.

Чинорни эккан инсон,
Кетган экан фронтга.
Юрти учун бериб жон,
Қайта олмабди ортга.

Чинор эса хали хам,
Яшнаб турар жойида.
Гўё экканга бу дам,
Таъзим айлар пойида!…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ