Мактабдан келар Адхам,
Ерга эгиб бошини.
Ранжиб, бошин қилиб хам,
Чимирганди қошини.

Сабаби бугун дарсдан,
«Икки» бахо олганди.
Синфдошлар ичида,
Хижолатда қолганди.

Мақсад бўлса «Беш» бахо,
Берилмасин ўйинга.
Бугунги ишни асло,
Қўймасин хеч кейинга.

Шундай қилса албатта,
«Беш» бахога эришар.
Акс холда кўп марта,
Хижолатдан «керишар»!…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz