Уйим совуқ, ташқаридан хам,
Ухлолмаскан совуқда одам.
Эринаман печка ёқмоққа,
Чўзиламан секин ётмоққа.
Кўзимни чирт юмсам хам гарчи,
Қани энди уйқу келсачи.
Ўтин бору, уни ёқмоққа
Ким қўйибди мендай ахмоққа.
Бўлса хамки, ташқарида қор,
Дангасалик томиримда бор.
Имкон бору, хохиш йўқ лекин.
Ухлай қолай, яхшиси секин!
(Ухлаб қолди ғафлат босганча,
Бундай танбал хаётда қанча?…)…
Абдулла Пулатов
Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ