Боқсам дарахт, ўтлоққа, қирга,
Куз аксини кўраман фақат.
Кузнинг узган барглари ерга,
Тўкилади қаватма-қават.
Иссиқсевар қушлар ўзича,
«Ёқтиришмас» иқлимни энди.
Фақат қарға, чумчуқ. мусича,
«Бир амаллаб» яшашга «кўнди».
Қалинлашди кийимлар бир оз,
Аяб сочар нурларин қуёш.
Мехмон бўлар ёмғир хам тез-тез,
Қишлигини ғамлар қари-ёш.
Ўт-ўлану, дов-дарахтларни,
Барчасин куз сариққа белар,
Битта-битта узар баргларни,
Нафас олсак, куз иси келар!…
Абдулла Пулатов
Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ