Тонг. Атрофни туман қоплаган,
Парда билан тўсиқ хар томон.
Оқ булутлар ерга «сакраган»,
Шу тариқа бўлмоқчи «мехмон».
Кўринмайди қуёш умуман,
«Мехмон» бўлмоқ истамас балким.
Жунжикади совуқдан бадан,
Сайрамас қуш, борлиқ турар жим.
Бир замонда жўнар мехмонлар,
Ер-заминни тарк этиб бирдан.
Ўз ишини бошлар мезбонлар,
Хаёт «иси» таралар ердан!…
Абдулла Пулатов
Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ