Эрта турди эрталаб,
Ахир у хам нон талаб.
Олиб арқон, болтани,
Аррани ва халтани,
Йўл олди у ўтинга,
Олис дала томонга.
Хали юлдуз чарақлар,
Ой хам кўкда ярақлар.
Сахар далага етар,
Сўнг ишга тушиб кетар.
Тинимсиз кесар дарахт,
Совуқдан қўли карахт.
Қуёш нурин сочганда,
Кундуз эшик очганда,
У дарахтни парчинлаб,
Шохларини саржинлаб,
Нафас ростлагач. бирдан,
Осмонданми ё ердан,
Бир нозир бўлиб пайдо,
Ўтинга бўлди «шайдо».
Бошланди тортишув, бахс,
Чунки нозирга бу фарз.
«Ахир, нозирга нима?!…»,
Босди уни вахима.
Нозир ясаб «хотима»,
Расмийлашди жарима!…
Абдулла Пулатов
Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ