Ариқнинг бўйида турар бир дарахт,
Кўм-кўк бўлиб қуёш нурин тафтида.
Қандайдир битта қуш умид-ла бир вақт,
Уя қурган эди, дарахт устида.
Қайгадир бир куни, учиб кетганда,
Кимлардир дарахтни кесиб ташлади.
Тухумини эса, бир жохил банда,
Оёғида топтаб, эзиб ташлади.
Қуш хам буни кўриб, қайғурди жуда,
Бошқа бир дарахтни ахтарди кейин.
Учраб қолди йўлда бир «кекса» сада,
Шуни маъқул кўриб, унга қурди ин.
Узоқ вақт яшади ўша дарахтда,
Хеч кимса бузмади, унинг инини.
Қанийди, шу холат бўлса хар ёқда,
Хеч ким оғритмаса, биров дилини.
Тушунди, дунёда бир хилмас одам,
Яхши хам, ёмон хам бўлиши мумкин.
Агар инсоф берса, ёмон одамдан,
Албатта яхшига айланиш мумкин!…
Абдулла Пулатов
Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ