«Осон тутманг»… (шеър)

Овқат қилиш, қийинми — осон?,
Тажрибага — қучоқланг қозон!

(Тағин ростдан қучоқлаб олманг,
Кийимингиз қоп-қора қилманг.

«Қучоқлаш» бу — ибора холос,
Ошпазликка қилганда қиёс).

Пазандалар қилганда овқат,
Сиз ейишни биласиз фақат.

Баъзан эса. айбин топасиз,
«Тузи паст» деб, тиғсиз чопасиз.

Осон тутиб бўлмайди, фақат,
Хар бир касбда, бордир машаққат.

Мана, капгир ва қозон сизга,
Махоратни кўрсатинг бизга!…

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ