Қиш фасли. Бир чумоли,
Турар печка ёнида.
Бошқа дўстлари хали.
Ётар эди инида.

Бу чумоли не учун,
Чиқди экан инидан.
У нимани топмоқчи,
Иссиқ печка ёнидан:

-«Соғинганимдан ёзни,
Печкани қуёш билиб,
Сал алдадим мен ўзни,
«Фонограмма»ни қилиб!…».

Печка ўчиб, совиди,
Қишнинг «хукми» сезилди.
Чумоли хам инида,
Ётоғига чўзилди!…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz