Тандирдан узилди иссиққина нон,
Болалар чуғурлаб, келишди шу он.

Саватда ширмон нон турар тизилиб,
Негадир ейишмас, болалар олиб!.

Хеч ким койимаса, не сабаб, қизиқ?
Хамон болачалар, турар бир чизиқ.

Улардан сўрадим: -«Сиз қараб нонга,
Нега ўхшайсизлар, ахир мехмонга!?.»

Болалар дейишар: -«Нон жуда қайноқ!»,
-«Ана, ариқ сувида, қилинг оқизоқ!».

-«Нималар деяпсиз — ариқнинг суви,
Хаттоки, қўлни хам бўлмаску ювиб…!?

Катталар не сабаб лоқайд, бешафқат
Ариқ сувларига, ташлашар ахлат!…»

Қанийди, ариқда қилсак оқизоқ,
Бизнингча, у кунлар. хали хам узоқ…!»…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz