Чакка… (шеър) /Аввалги замонларда…/

Чакка «чак-чак» қилади,
Сукунатни «тилади».

Шипдан «сакраб» тушади,
Ер бағрини «тешади».

Кўз ёш тўкар, гўё том,
Кўз ёши бўлгач тамом,

Том «йиғи»дан тўхтайди,
«Ухлаган»га ўхшайди.

Лекин асли том эмас,
Осмон «йиғи»н қилган бас!…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ