«Чой келтирган…» (шеър)

Чойхонада ўтирарди кексалар,
Гурунглашиб, ундан-бундан гапириб.
Бир замонда кексаларга бир бола,
Чой келтирди, дастёр бўлиб, югуриб.

Қайтардилар лой бўлсин деб бир марта,
Қайтардилар икки бор мой бўлсин деб.
Ўзгармади лекин чой ранги хатто,
Қайтардилар уч марта чой бўлсин деб.

Шунда хам чой ўзгармай, ўша ахвол,
Буни кўриб, таажжубда кексалар.
Болакайни койий деса, бор мақол
«Сув келтирган» — нега ахир хор бўлар!…

«Сув келтирган хор, кўза синдирган азиз» — Халқ мақоли

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ